БАА Украинага 1300 та генератор берди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Украинага умумий гуманитар ёрдам дастури доирасида 100 миллион долларлик 1300 та генераторни топширди. Бу ҳақда “Вести” Украина давлат мулки жамғармаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, генераторлар Днепропетровск, Суми, Харков ва Чернигов вилоятларига, шунингдек, Киевга етказилади.

Давлат мулки жамғармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, БАА 1200 донадан иборат генераторларнинг биринчи партиясини декабрь ойида Украинага топширган.

Аввалроқ БАА ҳукумати томонидан Украина тинч аҳолисига ажратилган 100 миллион долларлик гуманитар ёрдам пакети доирасида БАА Украинага қуввати 3,5 дан 8 киловаттгача бўлган 2,5 минг дона маиший электр генераторларини бериши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made