БАА Президенти Путин ва Зеленскийни “яраштириб” қўймоқчи
Олам
−
09 Август 2023
7675Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зайд ол-Наҳаён Дубайда Россия етакчиси Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасида учрашув ташкил қилиш истагини билдирди. Бу ҳақда “L'Orient-Le Jour” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, БАА Президенти жорий йил 30 ноябрдан 12 декабргача Дубайда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим бўйича COP28 конференцияси доирасида Зеленский ва Путин учрашувини ташкил этишга тайёр. Муҳаммад бин Зайд ол-Наҳаён ушбу ғояни аллақачон Рим Папаси Франциск ва АҚШ Президенти Жо Байден билан муҳокама қилгани айтилмоқда.
“Шайх Муҳаммаднинг Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатишга эришиш истаги БААнинг халқаро майдондаги асосий воситачилик ролини ифодалайди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Рим папаси ва АҚШ етакчиси БАА Президентининг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлагани маълум қилинган. Байден музокараларни ташкил этишда ёрдам беришга тайёрлигини айтган.
Бироқ, ҳозирча Зеленский ва Путин БАА раҳбарининг таклифига жавоб қайтармаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган 30 дан ортиқ давлатлар иштирокидаги музокаралар бўлиб ўтган эди. Унга Россия таклиф қилинмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь