БАА компанияси Навоийда қуёш фотоэлектр станцияси қуришни бошлади

Local

image
Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилишига киришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
  
Маълум қилинишича, қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. У қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.
 
Қайд этилишича, қурилиш майдончасида объект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд.

Tags

Rate Count

140

Rating

3

Rate this article

Share with your friends