БАА амирининг ўғли Лондонда ўлик ҳолда топилди
Олам
−
04 Июль 2019
15500Лондонда БАА амири Султон бин Муҳаммад ал-Қосимининг ўғли Холид бин Султон ал-Қосимий ўлик ҳолда топилди. Шу муносабат билан 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Шаржа амирлиги ишлар бошқармаси маълумотига кўра, шайх Холид Ал Қосимий 1 июль куни вафот этган. Маълум бўлишича, амир ўғлининг ўлимига гиёҳванд моддани ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш сабаб бўлган. Аниқланишича, у ўз уйининг ювиниш хонасида ёнида шприцлар билан бирга топилган. Унинг ёши 39 да бўлиб, Шаржа амирининг учинчи ўғли эди.
Шайх Холид ал-Қосимий узоқ йиллардан буён Буюк Британияда яшаб, “Qasimi” кийим-кечак брендига асос солган эди. “Qasimi” бренди сайтида унинг Шаржа амирлиги оиласига боғлиқлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Шаржа амирининг тўнғич фарзанди шайх Муҳаммад бин Султон ал-Қосимий ҳам 1999 йилда айнан Англияда ўлик ҳода топилганди. Кейинчалик олиб борилган суриштирувларда унинг гиёҳванд моддани ҳаддан зиёд истеъмол қилиш натижасида ҳалок бўлгани аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь