Лукашенко: “Баъзида Мирзиёев билан суҳбатлашганимда қўрқиб кетаман“ (видео)

Жамият

Беларусь Президенти Александр Лукашенко бугун, 4 февраль куни Ўзбекистоннинг Беларусдаги миссияси якунланаётган Фавқулодда ва мухтор элчиси Носиржон Юсупов билан ўтказган учрашувида Шавкат Мирзиёев ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Учрашувда Лукашенко Беларусь ва Ўзбекистон дўстона муносабатларга эга эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, муносабатлардаги ушбу тараққиёт “яхши дўст” – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан боғлиқ.

“У билан Ўзбекистоннинг режалари тўғрисида гаплашишни бошлаганимда баъзида ҳатто қўрқиб кетаман. У барчасига жуда тез киришиб кетмадимикан, деб ўйланиб қоламан. Аммо, ҳозирча ҳаммаси ўз самарасини бермоқда. Эҳтимол натижалар унчалик тез бўлмас, чунки дунёда кучли рақобат мавжуд. Айниқса, ушбу рақобат пандемия ва бошқа воқеалар фонида ақлдан оздирадиган даражада кучайиб кетди.”, дейди Лукашенко.

Лукашенконинг айтишича, ислоҳотлар мустақилликни қўлга киритганидан бери ўзига хос даврларни бошидан кечирган Ўзбекистоннинг ривожланишида акс этмаслиги мумкин эмас.

Лукашенко Ўзбекистон дунёнинг қудратли бошқа давлатлари назаридан четда қолиши мумкин эмаслигига эътибор қаратиб, Президент Мирзиёев туфайли барча муаммоларни енгиш мумкинлигига ишонч билдирган.

Беларусь Президенти миссияси якунланаётган Носиржон Юсуповга икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, элчига соғлиқ ва муваффақият тилаган.


Дипломатик ваколатхона раҳбарига кўра, Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида дўстона муносабатларнинг ривожланганини таъкидлаб, пандемия алоқаларда баъзи ўзгаришларга олиб келганини қўшимча қилди.

“Беларусь заминидан кетиш жуда ачинарли. Аммо бу ерда ўтказилган уч йил давомида яқин келажакда барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш учун яхши замин яратишга муваффақ бўлганимиз жуда ёқимли”, дейди элчи Носиржон Юсупов.

Маълумот ўрнида, икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар 1993 йил 21 январда ўрнатилди. Ўзбекистондаги Беларуснинг хорижий ваколатхонаси 1994 йилда, Беларусдаги ўзбек ваколатхонаси эса 2018 йилда ишга туширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

2055

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг