Баҳсли қарор. Мирзаматовга ноҳақлик қилиндими?
Спорт
−
17 Сентябрь 2023
6477Кеча, 16 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Алпомиш” муз саройида MMA бўйича Муродов профессионал лигасининг 8-турнири ўтказилди.
Мусобақанинг асосий кард жанглари бошлангунга қадар прелим кардда ҳам бир қатор қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди. Айниқса икки ўзбекистон вакили Феруз Мирзақобилов ва Акромжон Досимбоев ўртасидаги баҳс кечанинг энг ёрқин жангларидан бири бўлди. Ҳақиқий шоуга айланган жангнинг 3-раундида сабмишен эвазига Мирзақобилов ғалабага эришди. Айнан мазкур жанг иштирокчилари МПЛ томонидан махсус бонусга ҳам эга чиқди.
Асосий кардда энг энг енгил вазнда ўзбекистонлик Жаҳонги Нажмиддинов ва озарбайжонлик Агил Аҳмедов жанги ҳам барчанинг диққат марказида бўлди. Баҳс давомида озарбайжонлик спортчи Нажмиддиновга кучли қаршилик қилган бўлишига қарамай якунда Ўзбекистон вакили 2-раундда ғалабани ўз томонига оғдира олди.
Нажмиддинов - Аҳмедов тўқнашувидан сўнг кечанинг марказий жангига навбат берилди. Марказий жанг тенгкурашлар остида бошланди. Гарчи Чапановнинг асосий базаси кураш бўлишига қарамай, Мирзаматов ҳам партерда анча фаол бўлди. Вазиятлардан бирида Мирзаматовнинг бармоғи Чапановнинг кўзига кириб кетди. Россиялик спортчи кўзи кўрмаётганини айтиб жанг қила олмаслигини маълум қилди. Кейинроқ маълум бўлишича, Чапанов кўзидаги линзаси чиқиб кетгани учун баҳсни давом эттира олмаган.
2-раундгача бўлган очколар ҳисобига кўра эса айнан россиялик спортчининг ғалабаси қайд этилди.
Ҳакамларнинг баҳсли қароридан аренага йиғилган мухлисларда норозилик келтириб чиқарди.
Жанг сўнгида лига асосичиси Маҳмуд Муродов МПЛ 9 да ҳам Мирзаматов-Чапанов жангини ташкил қилишини айтиб ўтди.
LiveБарчаси