Баҳслашиш муаммони ҳал қилмайди

Фойдали

image

Йирик компанияларнинг муносиб раҳбарлари зиддият кучайиб бораётган вақтда ўзини тинч ва осойишта тутишади.

Бирор-бир мавзу юзасидан баҳслашаётган одамлар кўпинча безовталаниб, овозларини кўтаришади, бир-бирларини гапираётган вақтда сўзларини бўлиб, ўзларини ҳақ эканликларини тобора кўпроқ исботлашга уринишади. Бундай вазиятнинг оқибати ижобий бўлмайди. Буни нима сабабдан пайдо бўлишини тушуниш ҳам қийин эмас. Баҳсловчилардан бири ўзини қанчалик кўпроқ ғазабланган, шафқатсиз ва кескин тарзда тутса мен ғолиб бўламан деб ўйлайди. Аслида эса бунинг акси бўлади. 

Бутун дунёдаги кўпгина йирик компанияларнинг раҳбарлари зиддият кучайиб бораётган вақтда ўзини тинч ва осойишта тутишади. Бу ҳолатни сувда сузаётган ўрдакка қиёслаш мумкин. Ўрдак сувда, эташқи томондан осойишта ва хотиржам кўринади, аммо унинг оёқлари сув остида жуда тез ишлайди.

Бошқача айтганда, можаро авжига чиққанида ақилли инсон хотиржам бўлиб қолаверади. Ақлини йўқотмайди ва ҳис-туйғуларга берилмайди. У объектив ҳолатда қолади. Ҳатто бошқалар ҳақида бутунлай бошқача фикрда бўлса ҳам, улар билан хушмуомалада бўлади.

Ибронийча тилда “Мен сени тез тушунишим учун тезликни пасайтиришим керак” деган ибора борки, у мен айтишим керак бўлган сўзни билдиришга имкон беради. Агар зиддият ёки тушунмовчилик юз берса, чуқур нафас олинг ва тезликни секинлаштиринг.

Қанчалик ғазабда бўлсангиз шунчалик шошилмаслик керак. Можародан қочишга ҳаракат қилманг, содир бўлган воқеага янада чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилинг. Нафас олиб, чиқаринг, бу йога машқи ёки Ламаз усули деб аталади, у тинчлантирувчи хусусиятга эга. Буни бир неча марта бажариш, ўзингизга келишингизга ҳамда сабр-тоқатли бўлишингизга ёрдам беради. Сиз ўзингизга “Бу вақтни олади ва мен сабр-тоқат қилишга тайёрман”, дея айта бошлайсиз.

                                                          Зарнигор Абдумаликова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг