Баҳромжон Норқобилов янги қўмитага раис этиб тайинланди
Жамият
−
30 Март 2019
8191Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5697-сон Фармонига мувофиқ Баҳромжон Тўраевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди.
Маълумот учун, Баҳромжон Норқобилов 1973 йил Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини; 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини; 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Мутахассислиги ветеринария врачи, иқтисодчи, бизнес бошқаруви. Шу вақтга қадар у Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди.