Баҳром Ашрафхонов яна бир лавозимга тайинланди

Жамият 6039
image

Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси этиб тайинланган Баҳром Ашрафхонов мамлакат Президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Суҳбат чоғида Грузия Президенти Саломе Зурабишвили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга энг яхши тилаклари ва ниятларини етказишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳром Aшрафхонов 2020 йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди.

Бунгача эса у Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 3
t
×