Олимпиада: Жалолов олтин медаль учун қачон рингга кўтарилади?

Спорт

image

Бокс бўйича +91 кг вазн тоифасида Олимпиада ўйинлари финалига йўл олган ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловнинг рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.

Финал беллашуви 8 август куни Тошкент вақти билан соат 11:15 да ўтказилади ва  Баҳодир Жалоловга  америкалик Ричард Торрес рақиблик қилади. Торрес ярим финалда Қозоғистон вакили Камшибек Конкабаевни жуда катта устунлик билан мағлуб этган бўлса, Жалолов британиялик Фрейзер Кларк устидан ғалабага эришди.

Бунга қадар, ушбу боксчилар 2019 йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг чорак финалида ҳам тўқнаш келган ва унда Жалолов рақибини чуқур нокаутга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Бокс Токио-2020 Ричард Торрес

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг