Баҳодир Жалолов Олимпиада чемпиони бўлди (видео)

Спорт

image

Бугун, 8 август куни +91 кг вазн тоифасида Токио шаҳридаги “Kokugikan arena”да ўтказилган Олимпиаданинг финал жангида жаҳоннинг биринчи рақамли боксчиси Баҳодир Жалолов Олимпия чемпионлигини қўлга киритди. У рақиби америкалик Ричард Торресни 5:0 ҳисобида таслим этди ва олтин медалга эга бўлди.

Биринчи раунд америкалик боксчи фойдасига берилган бўлса-да, Жалолов иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди.

Шу тариқа, Жалолов Ўзбекистон делегациясига 3-олтин медални тақдим этди. Сурхондарёлик боксчи фаолияти давомида Осиё, Жаҳон ва Олимпиада чемпионлигини қўлга киритишни уддалади.

Бунга қадар, ушбу боксчилар 2019 йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг чорак финалида ҳам тўқнаш келган ва унда Жалолов рақибини чуқур нокаутга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

873

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг