Баҳодир Юнусов Президент Администрациясида шуъба мудири бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Президент матбуот хизмати бош консультанти лавозимида ишлаб келган Баҳодир Маҳсудович Юнусов Президент матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шунингдек, фармойиш билан Буюк Британиядаги Халт халқаро бизнес мактаби ва Бирмингем университетини тамомлаган Камила Тимуровна Гайнулина Президент матбуот хизмати етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, “Шуҳрат” медали соҳиби Баҳодир Юнусов Президент матбуот хизматига ишга ўтишидан олдин, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази бош муҳаррири лавозимида ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Юнусов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар