“Азовсталь”даги 265 нафар украин аскари асир олинди – Россия Мудофаа вазирлиги

Олам

image

Украинанинг Россия томонидан эгалланган Мариуполь шаҳридаги руслар назоратига ўтмаган ягона иншоот "Азовсталь"даги украин аскарларининг 265 нафари таслим бўлди. Бу ҳақда “Meduza” Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенковга таяниб, хабар берди.

Конашенковнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар 16 майдан таслим бўлишни бошлаган. Кун давомида "Азовсталь"ни 265 киши тарк этган бўлиб, улардан 51 нафари оғир яраланган.

Россия Мудофаа вазирлиги вакили барча ярадорлар тан олинмаган ДХР кучлари назорати остидаги Новоазовск шифохонасида даволанаётганини маълум қилди. Лекин қолган таслим бўлган аскарлар қаердалигига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, 16 май куни кечқурун Украина расмийлари заводни 264 ҳарбий тарк этгани ҳақида хабар берди. Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги содир бўлаётган воқеани “қутқарув операцияси” деб атади ва тез орада "Азовсталь" ҳарбийлари алмашинишини таъкидлади. Президент Владимир Зеленский "Украинага украиналик қаҳрамонлар тириклигича керак" ва уларни қайтариш учун "нозиклик ва вақт талаб этиши"ни айтиб ўтди.

Украина ҳарбийлари "Азовсталь"ни икки ойга яқин ушлаб турди. Апрель ойи охирида Россия президенти Владимир Путин заводга ҳужумларни тўхтатиш ва уни тўсиб қўйиш ҳақида буйруқ берди, бироқ отишмалар давом этди.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made