Азиз Ғаниев “Шабаб Ал-Аҳли” билан шартномасини узайтирди
Спорт
−
24 Июнь 2023 3993 1 дақиқа
Бирлашган Араб Амирликларининг “Шабаб Ал-Аҳли” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Азиз Ғаниев клуби билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, футболчининг вакиллари ва клуб раҳбарияти ўртасида узоқ чўзилмаган музокаралар давомида томонлар шартномани “1+1” кўринишида узайтиришга келишиб олган.
Маълумот учун, 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “Шабаб Ал-Аҳли” номидан БАА чемпионатида 26 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Муҳсинжон Умурзоқов
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь