Азиз Абдуҳакимов Бўстонлиқ тумани раҳбари бўлиши кутиляпти

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тақдимот вақтида Президент Тошкент вилоятнинг Бўстонлиқ туманида белгиланган лойиҳалар тўғри амалга оширилиши учун ҳудудга раҳбарлик қилишни Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов топшириш таклифини билдирди.

“Давлат раҳбари ҳудудни тўлиқ туристик зона сифатида ривожлантириш ва режадаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифи билдирилди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов 2018 йилдан буён Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йилнинг январида унга Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Халқаро туризм университети ректори вазифасини бажариш юклатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made