Ажрашган аёлларнинг ижтимоий тармоқларда фикрини билдириши тақиқланиши мумкин

Олам

image

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров ўз ўринбосари Эдил Байсаловга ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган шарҳларни мониторинг қилишни топширди. Бу ҳақда "24.kg" нашри хабар берди.

Унинг айтишича, ажрашган аёллар эри ва унинг ота-онаси ҳақида ёмон фикр билдирмаслиги керак. 

 “Биз анъана ва урф-одатларимизга зид бўлган маълумотларнинг тарқалишини чеклашимиз керак. Баъзи аёллар ўз ота-онасини мақтаса-да, айни пайтда қайнота ва қайнонасини ёмонлайди. Ажрашганда эса ижтимоий тармоқларга негатив фикрларини ёзиб қўяди, бу уят. Қайноталарига "шортик" кийманглар, дейишади. Келинлар эса бошига рўмол ёпиниши керак”, дейди Вазирлар Маҳкамаси раиси.

Шу билан бирга, Оқилбек Жапаров ижтимоий тармоқларда бундай изоҳларни ёзган аёлларга қандай чора кўрилишини айтмаган. 

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамаси раиси аёллар ва қизларга нисбатан биринчи марта бу тарзда гапираётгани йўқ. Нашрнинг ёзишича, 2022 йилнинг сентябрь ойида ҳам Жапаров “қизлар уй бекаси бўлишни, ўғил болалар пул ишлаб, ўз ватанини ҳимоя қилишни ўрганиши керак”лигини таъкидлаган.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон Оқилбек Жапаров Эдил Байсалов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг