Азаров Украинага профессионал ҳукумат кераклигини айтди

Олам

image

Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров уруш тугагандан сўнг сайловлар учун ва конструктив кучларнинг ҳокимият тепасига келиши учун шароит тайёрлайдиган техник ҳукумат тузилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.

Сиёсатчи Украинада фашистлар ва милитаристик мақсадларга даъвогарлардан ташқари барча сиёсий партияларнинг демократия ва фаолият эркинлигини тиклаш зарурлигини таъкидлади. У мамлакатда янги ҳукуматни бошқара оладиган соғлом сиёсий кучлар мавжудлигига ишонч билдирди. Азаровнинг фикрича, конструктив кучларнинг қўллаб-қувватланиши Украинанинг янги раҳбариятини шакллантиради.

Собиқ бош вазир мамлакатни қайта тиклашнинг асосий шарти Ғарб давлатлари манфаатларига хизмат қилишдан тўхтайдиган ва фаровон жамият барпо этувчи ҳукумат яратиш эканлигини қўшимча қилди. 

Унинг айтишича, Украинанинг амалдаги раҳбарияти олдида бошқа вазифалар ҳам бор. Унинг сўзларига кўра, уруш тугагач, профессионал мутахассисларнинг техник раҳбариятини яратиш керак бўлади. Уларнинг вазифаси зарур реконструкция ишларини олиб бориш ва Украинани “нормал демократик сайловларга” тайёрлашдан иборат бўлади.

Азаров, шунингдек, Украинани денацификация қилиш икки-уч йил ичида амалга оширилиши кераклигини қайд этди. У давлат тўнтаришида, шунингдек, фуқароларга қарши жиноятларда айбдор бўлган барча шахсларни қоралашга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Николай Азаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг