Айрим турдаги маҳсулотларга қўйилган божхона имтиёзи бир йилга узайтирилди
Жамият
−
29 Декабрь 2023
34042024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан кеча, 28 декабрь куни имзоланган “Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда сўз борган.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар 0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини (ТИФ ТН коди 1512) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
Қайд этилишича, ушбу фармон аҳолининг харид кобилиятини мустаҳкамлаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ҳамда инфляция даражасини жиловлаш мақсадида қабул қилинган.
LiveБарчаси