Айрим товарларни Ўзбекистонга олиб киришда импорт божи бекор қилинди

Жамият

image

2022 йилнинг 31 декабрига қадар бир қанча товарларни Ўзбекистонга олиб киришда импорт божи бекор қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қайд этилишича, энди ёғ, гўшт ва буғдой уни импорти учун ҳеч қандай бож талаб қилинмайди.

2022 йилнинг 31 декабрига қадар Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда импорт божининг ноль ставкаси қўлланадиган товарлар рўйхати:

•  0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар;

•  буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни;

•  1006-товар позициясида кўрсатилган гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган (масалан, оқишоқ ёки янчилган кўринишда пўсти тозаланган, босилган, ёрма қилиб қайта ишлов берилган, (оқланган) бошоқли донлар;

•  бутун, ёрма кўринишида босилган ёки янчилган бошоқли дон муртаги;

•  кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари;

•  совун; таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, бруслар шаклидаги ёки қолипланган буюмлар кўринишидаги совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар;

•  суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;

•  юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар (совундан ташқари); таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган (3401-товар позициясидан ташқари) юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг