Расман: мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди

Жамият 11491
image
-

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид қўшимча киритилди.

“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 447
Рейтинг: 2.9
t
×