Айрим аҳоли тоифаларини мажбурий эмлаш қонунийлаштирилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Меҳнат кодексининг 113-моддаси ва “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг маълум қилишча, ҳозирда қонун лойиҳаси Сенатга юборилган.

Қонунга кўра, бундан буён шифокор рухсатига қарамасдан эмланишни рад этган ходим иш берувчи томонидан маошини сақламасдан ишдан четлатилиши мумкин бўлади.

Меҳнат кодексининг амалдаги талқинига кўра, қуйидаги ҳолларда ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда ишга қўйилмайди:

113-модда. Ишдан четлаштириш

Ходимни ишдан четлаштиришга, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди.

Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди.

Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия тавсияларини бажармаган тақдирда, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинганди. Унга кўра, 14 та тоифадаги аҳолининг коронавирусга қарши эмланиши шартлиги белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг