Айрим ҳудудлардан Ўзбекистонга ўқишни кўчиришга рухсат берилди

Жамият

image

Давлат комиссиясининг баёнлари билан айрим ҳудудлардан Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини мамлкатдаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ўқишини кўчириш имкониятига эга:

•  комиссиянинг 7-сон баёни билан – Россиянинг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудлари;
•  8-сон баёни билан – Қрим ва Севастопол ҳудудлари.

Хабар қилинишича, ўқишни кўчириш бўйича аризалар Давлат тест маркази томонидан қабул қилинади. Талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилиниши белгиланган.

“Давлат тест маркази томонидан 1-30 ноябрь кунлари ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиниб, барча маълумотлар Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилган”, дейилади хабарда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг