“Айнтрахт” Европа лигаси ғолиби бўлди

Спорт 4289
image

Германиянинг “Айнтрахт” футбол клуби финалда Шотландиянинг “Глазго Рейнжерс” жамоасини мағлуб этиб, UEFA Европа лигаси ғолиби номини қўлга киритди. Ўйин Испаниянинг Севиля шаҳридаги “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. “Рейнжерс” ҳужумчиси Жо Арибо 57-дақиқада ҳисобни очди. “Айнтрахт” Рафаэль Борренинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди (69-дақиқа).

Қўшимча бўлимларда эса гол урилмади. Пеналтилар сериясида эса “Айнтрахт” футболчилари аниқроқ чиқишди – 5:4.

"Айнтрахт" иккинчи марта Европа лигасида ғолиб бўлди. Клубнинг аввалги унвони 1980 йилда қўлга киритилган, ўшанда “Айнтрахт” UEFA Кубогини ютган (2009 йилда у UEFA Европа лигасига айлантирилган). Европа Лигасидаги ғалаба эвазига Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу йил асос солинганининг 150 йиллигини нишонлаётган “Рейнжерс” сўнгги 14 йил ичида илк бор еврокубок финалида ўйнади – 2008 йилда клуб UEFA Кубоги финалига чиққан ва у ерда Санкт-Петербургнинг “Зенит”ига (0:2) мағлуб бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 2.9
t
×