“Айнтрахт” футболчиси коронавирус юқтириб олди. Жамоа карантинга олинди

Спорт 868
image

Германиянинг "Айнтрахт" жамоасининг бир нафар футболчисида коронавирус аломатлари сезилди. Шу сабаб футболчи коронавирусни аниқловчи тест топширди. Текширув натижасида футболчи COVID-19 вирусини юқтириб олгани маълум бўлди. Шундан сўнг жамоадаги барча футболчилар коронавирусни аниқловчи таҳлилдан ўтдилар. Натижаларга кўра, жамоанинг бошқа аъзоларида коронавирус аниқланмади. Айни дамда клубдаги барча футболчилар ва мураббийлар мажбурий карантинга олинган.

Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси футболчиларга юқишда давом этмоқда. Улар орасида ушбу касалликдан фориғ бўлганлар ҳам бор. "Челси" клуби футболчиси Каллум Хадсон-Одои ва "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета коронавирус касаллигидан буткул тузалгани ижтимоий тармоқларда тарқалди.  

Эслатиб ўтамиз,  ҳозирга қадар 246 020 киши коронавирусни юқтириб олган. 10 049 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 88 483 нафар инсон касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.8
t
×