Аёлнинг расмларини эри ва қайнотасига кўрсатишини айтиб, пул талаб қилган эркак ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида яшовчи аёлдан товламачилик йўли билан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўтказилган суриштирувлар натижасида бу икки шахс 2019 йилда ижтимоий тармоқ орқали танишгани аниқланган. Кейинчалик аёл ўз оиласи билан ярашиб олгач, эркак унинг интим фото ва видео тасвирларини турмуш ўртоғи ва қайнотасига кўрсатиш билан қўрқитиб, 10 минг доллар талаб қилган. 

Аёл ўз оиласини сақлаб қолиш мақсадида эркакка дастлаб минг, кейинчалик 700 доллар берган. Бироқ эркак ундан яна 7 минг доллар талаб қилган. Шундан сўнггина аёл эркакнинг устидан ички ишлар органларига арз қилган.

Жорий йилнинг 10 май куни товламачи эркак 5 минг 800 долларни олаётган вақтда ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг