Аёлларнинг кайфияти яхши бўлса, Ватанимизнинг ҳам кайфияти яхши бўлади – Президент

Local

Reklama
0:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Фарғона вилояти Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” фабрикасига ташрифдан лавҳа тақдим этилди. Унда Президент корхонадаги аёллар билан суҳбатлашиб, уларга берилаётган эътибор ҳақида гапирди.

“Кайфиятларингиз яхшими? Сизларнинг кайфиятларингиз аъло бўлса, менинг энг катта бахтим шу. Мана, аёлларга шунча эътибор беряпмиз, бу бежиз эмас. Сизларнинг кайфиятларингиз яхши бўлса, оиланинг кайфияти яхши бўлади, оиланики бўлса – маҳалла, маҳалла бўлса – туманники, умуман, Ватанимизнинг кайфияти яхши бўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари корхонада маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича ўз тавсияларини берди.


Tags

Rate Count

97

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends