ХҚҚ мардикор аёллар ҳақида баёнот берди

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни қатор нашрларда аёллар мардикор бозорларидан лавҳалар берилди. Бу видеотасвирлар ижтимоий тармоқларни бир зумда айланиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Баёнотда бу муаммо давлат ва жамоат ташкилотлари эътиборидан четда эмаслигини, Республика Хотин-қизлар қўмитаси мазкур муаммони бартараф этиш юзасидан бир нечта лойиҳалар устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

“Бир кунлик меҳнат билан шуғулланишни ҳамда шу йўл орқали рўзғор тебратишни истайдиган аёлларга қулайлик яратишни кўзда тутувчи лойиҳанинг пилот варианти тез орада Яшнобод туманида ишга туширилиши мўлжалланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “JOB CAFE” масъулияти чекланган жамиятининг вақтинчалик-бир марталик ишларни бажарувчи хотин-қизларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги лойиҳасини амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда.

Яна бир лойиҳамиз ҳуқуқшунос Шаҳло Шарипованинг айнан мардикор аёллар меҳнатини маданийлаштириш, расмийлаштириш, иш берувчи билан иш изловчи ўртасида воситачи бўлишга қаратилган “Мададкор аёл” инновацион лойиҳасидир.

Айтиш керакки, глобализация даврида меҳнат миграцияси кун сайин янгиланиб боравериши табиий. Биз ўнлаб аёлларни вилоятига қайтариб жўнатсак, муаммолар ва турли қийинчиликлар сабабли юзлаб аёллар яна мардикор бозорларини тўлдиришаверади.

Шу боис ўтган даврлардаги — иш излаб пойтахтга келган аёлларни ёппасига ўз ҳудудига қайтариб юбориш “амалиёти” аллақачон эскирганлиги инобатга олиниб, иш излаб юрган аёлларнинг таклифларини ҳам олиш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилди”, дейилади Қўмита ахборотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг