Аёллар ҳуқуқларини менсимаган жамият ўзини салоҳиятининг ярмидан маҳрум қилади – Эрдўған

Олам

image

Аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини менсимайдиган жамият ўз салоҳиятининг ярмидан маҳрум бўлади, аёллар иштирокисиз сиёсий тизим эса барбод бўлишга маҳкум. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда аёллар меҳнатига бағишланган тадбирда айтиб ўтди. 

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркияда аёлларга нисбатан ҳеч қандай хурофот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. 

“Аёллар Туркияда ижтимоий ва сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларида иштирок этадилар. Бугунги кунда мамлакатимизда аёллар қанотига эга бўлмаган биронта ҳам партия йўқ. Айни пайтда жамият пойдевори бўлган биз учун мустаҳкам оила тузилмаси алоҳида аҳамият касб этади”, дейди Президент. 

Сиёсатчи эрта турмуш қуриш муаммосига тўхталди.  

“Турк ҳукумати вояга етмаган қизларни турмушга бериш амалиётини ҳеч қачон олқишламаган. Сўнгги йилларда бундай никоҳлар сони минимал даражага камайди”, дейди у. 

Давлат раҳбари Туркия ҳукумати томонидан аёлларнинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшаётган ҳиссасини рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига эътибор қаратди. 

“Шу пайтгача касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 45 минг нафар аёлни қўллаб-қувватладик. Бугун биз ҳайратга соладиган бундай муваффақият ҳикояларига гувоҳ бўламиз. Туркиянинг ўтган 20 йилдаги ўзгаришлар муваффақиятларининг ҳар бир қадамига аёллар ҳисса қўшди”, дейди Эрдўған.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг