Аёл ўз жанозаси вақтида ҳушига келди
Олам
−
10 Январь 2020
57388Ҳиндистоннинг Карнатака штатида шифокорлар вафот этганини айтган аёл жанозаси вақтида ҳушига келди. Бу ҳақда “The Hindu” нашри хабар берди.
Малату Чаугулини ҳарорати кескин кўтарилганда шифохонага олиб боришган. Орадан бир неча соат ўтиб у ҳушини йўқотган. Шифокорлар уни ўзига келтиришга уринган, бироқ бу натижа бермагач, аёл ўлган деб қайд этилган.
Шундан сўнг, Чаугулининг қариндошлари унинг танасини олиб, уйга кетишган ва барча хайрлашиши учун уни эшик олдига қўйишган.
Кутилмаганда аёл кўзларини очиб, ўрнидан турган ва барчани қўрқитиб юборган. Кейинроқ аёл комага тушгани ва шифокорларнинг ҳаракати хато экани маълум бўлган.
LiveБарчаси