Де Зулуета хоним аввалги сайловларда Ўзбекистон кузатувчиларга чеклов қўйганидан нолиди

Интервью 1753

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲР) Сайловни кузатиш миссияси раҳбари Кайэтана Де Зулуета Ўзбекистондаги аввалги ва ҳозирги парламент сайлови ҳақида фикр билдирди.

Зулуета хонимнинг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, аввал Ўзбекистонда ЕХҲТнинг Сайловни кузатиш миссияси аъзолари сони бўйича чеклов бўлган. Чеклов мамлакат Ҳукумати томонидан ўрнатилган. 

“Бу кузатувчиларнинг Ўзбекистондаги иккинчи тўлиқ миссияси. Биринчиси 2016 йилда бўлганди. Таъкидлашим керакки, аввалги сайловларда ЕХҲТнинг Ўзбекистонга юбориши мумкин бўлган кузатувчилар сонига чекловлар ўрнатилганди. Бироқ ҳозирги ва аввалги сайловларда чекланмаган миқдорда жой ажратилди.

Бу Ўзбекистон учун фойдали. Мамлакатга сайловлар жараёнида транспарентликни қўллашга имкон беради. Мен аввал АҚШда миссия раҳбари, кузатувчи сифатида иштирок этгандим.

2015 йилдаги сайловда ҳам иштирок этгандим. Ҳозир қатор ўзгаришларни кўряпман. Хусусан, янги Сайлов кодекси қабул қилинди. Айни дамда мана шу кодекс қандай ишлаётганини кузатяпмиз. Ўйлашимча, бу сиз ОАВ вакилларига ҳам қизиқ бўлади”, дейди Кайэтана Де Зулуета

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3
t
×