Автомойкалар ва бассейнлар ёпилсин! Бишкекда сув танқислиги кескин ошди
Олам
−
03 Июнь 2023
12779Қирғизистон пойтахтида ичимлик сувининг кескин танқислиги юзага келгани сабабли Бишкек ҳокими ўринбосари Жирғалбек Шамиралиев тегишли хизматлар билан биргаликда рейдлар ўтказмоқда. Текширув натижаларига кўра, кўп миқдорда сув истеъмол қиладиган хусусий ванналар, автомойка ва бассейнлар вақтинча ёпилган. Бу ҳақда муниципалитет матбуот хизматига таяниб “24.kg” хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда, айниқса ёз ойларида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси нафақат турар-жойларда, балки бутун Бишкек бўйлаб кескинлашган.
“Киши бошига кунига ўртача сув истеъмоли 170 литрдан 410 литргача, яъни 241 фоизга ўсган”, дейилади хабарда.
Шаҳар ҳокимиятининг қайд этишича, сув сарфи ортиб бораётганининг сабабларидан бири яшил майдонлар ва томорқаларни суғориш учун ичимлик сувидан оқилона фойдаланмасликдир.
LiveБарчаси