Қорайтирилган ойналар ортида ким бор?

Бу қизиқ

image

Кўча-кўйда ҳар куни автомобилларга кўзимиз тушади. Жуда бўлмаганда, автобус, такси хизматидан фойдаланамиз ва ҳар куни бирор бир автомобилнинг рақами эътиборимизни тортади. Ё рақам, ё унда келтирилган ҳарфлар кетма-кетлиги чиройли бўлади.

Хўш, Ўзбекистондаги автомобилларнинг ҳарфлари нималарни англатади? Қуйида шу ҳақда маълумот бермочимиз. Балки, йўлларда асқотиб қолар. Ҳар ҳолда туси қорайтирилган ойна ортида қайси амалдор кетаётганини кимнинг ҳам билгиси келмайди дейсиз.

1. PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун;

2. PSS — Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик хизмати учун;

3. PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари учун;

4. APC — вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари) учун;

5.  VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSV, PSF — ички ишлар идоралари давлат рақами;

6. TSS, TST — давлат хавфсизлик идоралари давлат рақами;

7. ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари учун;

8. DXA — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ходимлари учун;

9. FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари учун;

10. TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG — таксилар учун;

11. D — дипломатлар (яшил рангли) учун;

12. CMD — элчилар, вакиллар (яшил рангли) учун;

13. Т — техник персонал (яшил рангли) учун;

14. М — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли) учун;

15. Х — консулликлар, савдо ваколатхоналари (яшил рангли) учун;

16. UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рақами (кўк рангли);

17. H - Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли).


Мақола муаллифи

Теглар

Автомобилларнинг давлат рақамлари

Баҳолаганлар

919

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар