Автомобиль йўллари бўйидаги 3 мингдан ортиқ ер аукционга қўйилади
Жамият
−
15 Декабрь 2022
76392023 йилда автомобиль йўллари бўйида 3 мингдан ортиқ ер майдонлари аукционга чиқарилади. Бу ўз ўрнида сервис соҳасида янги иш ўринлари учун катта имконият бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда бугун,15 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Тадбирда 2023 йилнинг 1 апрелига қадар 60 мингта кўчма савдо шохобчалари учун ерларни аукционга чиқариш топширилди. Бу орқали келаси йили камида 200 минг аҳоли учун даромадли иш ўрни яратилади.
Учинчи йўналиш – 8 миллиард долларлик 300 та йирик лойиҳани ишга тушириш ҳисобига, юқори даромадли иш ўринлари яратиш, саноат зоналарида 16 триллион сўмлик 1300 та лойиҳани ишга тушириш шарт.
Мутасаддиларга келгуси йилда тадбиркорларга 536 та норуда конлар ва майдонларни аукцион орқали сотиш, бунга инвесторларни жалб қилиб, қурилиш материаллари соҳасида янги доимий иш ўринлари яратишга топшириқ берилди.
Умуман, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция лойиҳалари ва маҳаллий саноатда жами 320 мингта доимий иш ўрни яратишга масъул бўлиши таъкидланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь