Автомобиль ойнасини муздан тозалашдаги асосий хатолар нималигини биласизми?

Фойдали

image

Совуқ кунлар келиши билан автомобиль ҳайдовчилари учун машинасининг ойнасини муз ва қордан тозалашдек қўшимча машғулот пайдо бўлади. Аммо барча улов эгалари ҳам бу ишни тўғри бажаравермайди. “За рулем” журнали машина ойналарини муздан тозалашда ҳайдовчилар йўл қўядиган асосий хатоларни маълум қилди.

Биринчидан, манзилга етгач, автомобилнинг ойна тозалагичини ёқилган ҳолатида қолдирмаслик керак. Автомобилни ўт олдиришдан олдин, ойна тозалагичлар ўчирилганинини текшириш лозим. Негаки, музлаган тозалагичларнинг куйиш хавфи юқори бўлади.

Иккинчидан, автомобиль ойнасининг айрим қисмлари музлаган вақтида тозалагични ишлатмаган яхши. Чўткалар музга қарши кучсиз ва бундай шароитда тезда едирилиб кетади.

Бундан ташқари, музлаган ойнани музламайдиган суюқлик билан ювмаслик керак.Чунки ўша суюқликнинг ўзи ҳам ойна юзасида музлайди ва вазиятни янада қийинлаштиради.

Шунингдек, ойнага ташқаридан иссиқ сув қуймаслик керак. Бунда ойна дарз кетиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг