Автобус йўлагига кирган ҳайдовчилар қандай жазоланиши маълум бўлди
Жамият
−
21 Декабрь 2022
16816Ички ишлар вазирлиги Тошкентда автобус йўлагига кирган ҳайдовчиларга қандай жазо белгиланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳеч қандай сабабсиз мазкур йўлакка ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра, БҲМнинг иккидан бир қисми (150 минг сўм), ажратилган йўлакда сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар учун эса МЖтКнинг 128-6-моддасига кўра, БҲМнинг 2 баравари миқдорида (600 минг сўм) жарима жазоси белгиланади.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. Биринчи навбатда Алишер Навоий, Беруний, Амир Темур ва Фарғона йўли сингари марказий кўчалар бўйлаб автобус йўлакчаси ташкил қилинади. Қолган кўчаларни қамраб олиш учун эса 1−2 ой талаб этилади.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси