Автобус эшигига қисилиб қолиб, ерга йиқилган йўловчи вафот этди
3-саҳифа
−
12 Февраль 2021
23300Наманган вилояти Наманган шаҳрида автобус эшигига қисилиб қолиб, ерга йиқилган йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 10 февраль куни соат 09:10 ларда, Наманган шаҳар “Сардоба” МФЙ Навоий кўчасида ISUZU русумли автобусни йўл варақаси билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи Навоий кўчасида жойлашган бекат олдида йўловчиларни олиб, автобусни эшигини ёпмай, ҳаракатни давом эттирган. Эшикларни ёпган вақтида орқа эшикда турган йўловчи эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган.
Оқибатда, йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси