Австрия Украина ЕИга киришини хоҳламаяпти
Олам
−
24 Апрель 2022
16884Австрия Ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг Украинага Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлишини таъминлаш эмас, балки ЕИ билан ҳамкорликнинг махсус моделини топиш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда вазирга таяниб, Австрия матбуот агентлиги хабар берди.
Агентлик хабарида ёзилишича, вазир Украина билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг тўлиқ аъзоликдан фарқли йўлини таклиф қилган. Бироқ, Шелленберг Украина билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш талаб қилинишини урғулаган.
Шунингдек, вазир Украинани Европа Иттифоқига киритиш фонида иттифоққа қўшилишни анчадан бери кутаётган Ғарбий Болқон мамлакатлар ҳақида унутмаслик кераклигини айтиб ўтган.
“Украина каби давлатни Ғарб ва Европа Иттифоқи билан боғлаш шарт эмас”, дейди Шелленберг.
LiveБарчаси