Aвстрия императорининг оиласи коронавирусга учради

Олам 3333
image

Aвстриянинг сўнгги императори Карл I’нинг набираси ва Габсбург уйининг бошлиғи Карл Габсбург-Лотаринский оиласи коронавирус сабабли карантинга олинади. Бу ҳақда ОЕ24 хабар бермоқда.

Габсбург-Лотаринскийнинг сўзларига кўра, у Швейцарияга сафаридан тахминан бир ҳафта олдин грипп белгилари билан касалланган. Кейинчалик шифокорлар уни коронавирус билан оғриганини айтишган. Шундан сўнг унинг набираси ҳам ушбу касаллик юзасидан ташхис топширганва унда бу офат аниқланган.

Шифокорлар уларда касаллик аломатлари заиф эканлигини таъкидлашмоқда. 

Хабарларга кўра, бугунги кунга қадар Aвстрияда коронавирус учун беш мингдан ортиқ тест ўтказилган бўлиб, уларнинг 193 таси аниқланган ва шу билан бирга, тўрт киши ушбу касалликдан шифо топган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 3
Теглар
t
×