Австралиялик миллиардер “Титаник”ни қайта қурмоқчи

Бу қизиқ

image

Австралиялик миллиардер ва парламентнинг собиқ аъзоси Клайв Палмер “Титаник”нинг мукаммалроқ нусхасини қайтадан қурмоқчи. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Клайв Палмер бу ҳафта Сиднейда матбуот анжумани ўтказиб, “Титаник II” деб номланган кема қуриш нияти ҳали ўлмаганини, кейинги йилнинг бошида кемани қуришни бошлашини маълум қилди. “Титаник II” лойиҳасини аввал икки марта бошлаган ва тўхтатган Палмер бу сафарги режа ҳар қачонгидан ҳам реал эканини қўшимча қилди.

Кема ва унинг тўққизта палубасини 3D форматда кенг кўламда тасвирлашдан ташқари, 835 та кабина (биринчи тоифа учун 383, иккинчи тоифа учун 201 ва учинчи тоифа учун 251 хона) қуриш режалаштирилган.

“Титаник II” қуриб битказилгандан кейин 2027 йил июнда биринчи саёҳатини амалга оширади. У ҳақиқий “Титаник” юрган йўл яъни Англиянинг Саутгемптон шаҳридан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига қадар сузиб бориши режалаштирилган. Саёҳат чипталари нархи эса ҳали эълон қилинмаган.

Нашрнинг ёзишича, оғирлиги 56 минг тонна бўлган "Титаник II" нинг қурилиши учун 500 миллион доллардан 1 миллиард долларгача пул сарфланади.

"Шундай қилиб, мен "Титаник"ни қайта қураман. Уйда ўтириб, пулимни санашдан кўра, "Титаник"ни қуриш анча қизиқроқ", дейди миллиардер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур “Титаник” филми суратга олинаётганда Роуз ва Жекнинг хайрлашув саҳнасида реквизит вазифасини бажарган эшик аукционга қўйилган, унинг бошланғич нархи 40 минг доллар деб белгиланганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Титаник”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар