Австралиядаги отишмада 3 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
22 Январь 2421 1 дақиқа
Австралияда содир бўлган отишма уч кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 1 киши жароҳат олди. Бу ҳақда AP News хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 22 январь куни Янги Жанубий Уэльс штатидаги Каргеллиго кўлида содир бўлган. Воқеа жойида икки аёл ва бир эркакнинг жасади топилган, яна бир эркак оғир, аммо барқарор аҳволда шифохонага ётқизилган.
Полиция ҳали отишма уюштирганларни ҳибсга олмаган. Ҳудуд аҳолисига уйда қолишни сўраб фавқулодда огоҳлантиришлар берилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари операцияни давом эттирмоқда ва маҳаллий аҳоли билан алоқада.
Отишма Миллий мотам кунида, Австралия 14 декабрь куни Сиднейда содир бўлган оммавий отишма қурбонларини хотирлаган пайтда содир бўлган, унда камида 16 киши ҳалок бўлган эди.