Австралияда карантинга қарши намойишлар бўлмоқда (видео)

Олам 1843
image

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида COVID-19 чекловларига қарши фаол митингларн бўлиб ўтди. Намойишчилар полиция ходимларига ҳужум қилди. Бунга жавобан улар махсус қурол-аслаҳалардан фойдаланди. Бу ҳақда “Rambler” нашри ёзмоқда

Қайд этилишича, Австралиянинг иккинчи йирик шаҳрида намойишчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига шиша, тош ва машъала отган. Австралия шаҳарларидаги норозилик намойишлари ҳукуматнинг қаттиқ карантин режимини узайтириш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. 

Хусусан, Мельбурнда пандемия бошланганидан бери олтинчи карантин чеклови кучга кирган. Хавфли, янги “дельта” штаммининг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида бутун мамлакат изоляцияга олинган.

Намойишлар бошланидан аввал, қурилиш объектларининг икки ҳафтага ёпилиши маълум бўлган. Бу эса ўн минглаб одамларни ишсиз ва ўз-ўзидан вақтинча давромадсиз қолдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни ҳам Мельбурнда карантин чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтганди. Ўшанда маҳаллий полиция намойишчиларга қарата кўздан ёш оққизувчи газлардан фойдаланишга мажбур бўлган. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.1
t
×