Австралия янги 5 долларлик купюрасидан қирол Чарльз тасвирини олиб ташламоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия қироли Чарльз III тасвири Австралия марказий банки томонидан чиқарилиши режалаштирилган янги банкнотада акс эттирилмайди. Бу ҳақда бугун, 2 февраль куни Австралия марказий захира банки маъмурияти маълум қилди.

Банк берган баёнотга кўра, янги дизайн маҳаллий австралияликларнинг “маданияти ва тарихи”га ҳурматни ифода этади. Шунингдек, ушбу ғоя мустамлакачилик сиёсати билан боғланган Австралия тарихи борасидаги фикрларни ўзгартиради.  

Беш долларлик банкнотанинг ҳозирги дизайнида марҳум қиролича Елизавета II нинг тасвири акс эттирилган. Қироличанинг вафоти эса Австралиянинг конституциявий монархия сифатидаги келажаги борасида мунозараларни кучайтирди.

Хабарда айтилишича, Австралия ҳукумати доллар купюраларининг бошқа номиналлари дизайнини ўзгартиришни режалаштирмаяпти. Янги беш долларлик банкнота дизайни қачон тасдиқланиши ҳам ҳозирча белгиланмаган. 

Ушбу қарор даставвал, маҳаллий абориген сиёсатчилари ва жамиятлари етакчилари томонидан олқишланди. Сиёсатчилар ушбу тадбирларни мамлакатни мустамлакачилик қолдиқларидан тозалашга уриниш сифатида баҳолашмоқда. 

Маълумот ўрнида, Австралия бугунги кунда Британия Миллатлар Ҳамдўстлиги аъзоларидан биридир. Мамлакат расман инглиз ҳукумати бўйсунади. Амалда эса икки палатали парламент мамлакатни идора қилади. Австралия 1901 йил 1 январда Британия империясидан мустақиллигини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чарльз III

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made