Австралия патриарх Кириллни санкциялар рўйхатига киритди

Олам

image

Австралия ҳукумати санкциялар рўйхатига Россия Бош вазирлари ўринбосарлари, вазирлар, губернаторлар, Москва ва Бутун Рус патриархи Кириллни киритди. Бу ҳақда Австралия Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, кенгайтирилган санкциялар рўйхатига Москва ва Бутун Россия Патриархи Кирилл, Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосарлари Александр Новак, Алексей Оверчук, Виктория Абрамченко, Татьяна Голикова ва Денис Мантуров, Энергетика вазири Николай Чулгинов, Узоқ Шарқни ривожлантириш вазирлиги раҳбари Алексей Чекунков, Фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Антон Котяков, Табиий ресурслар вазири Александр Козлов, Таълим вазири Сергей Кравцов, Фавқулодда вазиятлар вазири Александр Куренков, Маданият ва соғлиқни сақлаш вазирлари Ольга Любимова ва Михаил Мурашко киритилган. 

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва унинг раҳбари Элла Памфиловага ҳам чекловлар қўйилди. 

Австралия рўйхатга Россиянинг бир қанча губернаторлари, ФСБ чегара хизмати раҳбари Владимир Кулишов, Федерал жазони ижро этиш хизмати директори Аркадий Гостев, файласуф Александр Дугин, Россия-Хитой дўстлик, тинчлик ва тараққиёт қўмитаси раиси Борис Титов, Биринчи канал бош директори Константин Эрнст ва Миллий мудофаа журнали бош муҳаррири Игорь Коротченко киритилди. 

Австралия санкциялари

Шу кунгача Украина атрофидаги воқеалар туфайли Австралия 1 мингдан ортиқ Россия ва Беларусь фуқароларига, жумладан, икки давлат Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенкога, шунингдек, Россиянинг йирик корхона ва ташкилотларига нисбатан санкциялар жорий қилган. Бундан ташқари, қурол ва бутловчи қисмлар, нефть ва газ қазиб олиш учун хом ашё ва ускуналар экспорти, Россиядан энергия, қурол ва ўқ-дориларни олиб кириш тақиқланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

патриарх Кирилл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар