Австралия 28 нафар россияликни “қора рўйхат”га киритади

Олам

image

Австралия ҳукумати тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларининг 28 нафар вакили, шунингдек, вазирлар ва юқори мартабали амалдорларга нисбатан санкция қўлламоқчи. Бу ҳақда Австралия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

 “Санкциялар тан олинмаган ДХР ва ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қўшиш бўйича “референдум”ларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этган шахсларга нисбатан қўлланилади”, дейилади хабарда.

Ҳужжатда қайд этилишича, бу чоралар Австралиянинг норозилиги кучайишини ифодалайди. Канберра бу йўналишдаги ҳамкорлари билан ҳаракатларни мувофиқлаштириш ниятида.

Баёнотда янги санкциялар остида қолган россияликлар рўйхати келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида “Россияга қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар” ўтказилди. Запорожье вилоятида протоколларнинг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, қўшилиш тарафдори 93,11 фоиз, Херсон вилоятида - 87,05 фоиз, ДХРда - 99,23 фоиз, ЛХРда - 98,42 фоиз.

30 сентябрь куни эса Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made