“AVO bank”нинг бир неча операцияларни амалга ошириши тақиқланди

Бизнес

image

“AVO bank” (собиқ “Ўзагроэкспортбанк”) кредитлаш, харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириши тақиқланди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йилнинг 1 сентябридан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этиши зарурлиги белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига кўра “AVO bank”нинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ушбу банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати собиқ “Ўзагроэкспортбанк”нинг 100 фоиз улушини Россияга сотиши ҳақида хабар берилганди. “Ўзагроэкспортбанк” 2017 йилдан буён фаолият юритиб келган, банк республика агросаноат мажмуаси корхоналарини кредитлашга ихтисослашган.


Мақола муаллифи

Теглар

AVO bank

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар