Августдан Ўзбекистонда ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси делегацияси Ўзбекистонда ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун инфратузилмавий имкониятларни баҳолаш мақсадида Тошкентга келгани хабар қилинганди.

Жорий йилнинг 24 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида компания бош муҳандиси Ван Чжи Сзюн, хорижий мамлакатларга экспорт қилиш бўлими директори Чен Фан У иштирокида Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан музокара ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Унда қайд этилишича, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси билан қисқа муддатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланишига келишилди.

Учрашувда Ўзбекистонда COVID-19 вирусининг бугунги кунда тарқалиш суръатларини инобатга олиб, мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқариш учун Хитой томонидан хомашё етказиб бериш муддатлари ва ҳажми борасида дастлабки келишувларга эришилди.

Томонлар Ўзбекистонда биринчи босқичда август ойидан бошлаб ойига 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 300 млн дозага қадар олиб чиқиш бўйича фикр алмашдилар.

Шунингдек, Хитой томони билан яқин келажакда вакцина ишлаб чиқариш технологиясини трансфер қилинишига келишилди. Ўзбекистон олим ва мутахассисларининг мазкур соҳадаги малакаларини ошириш мақсадида Хитой ва Ўзбекистонда бир вақтда ўқитиш ишлари бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг