Авдеевкани халқимизни қутқариш учун тарк этдик – Зеленский

Олам

image

Украина қўшинлари Авдеевкани қуршаб қолиш хавфи ва одамларни қутқариш зарурати туфайли тарк этди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқида айтди. 

“Авдеевкани тарк этиш халқимизни қутқариш учун мутлақо мантиқий, адолатли ва профессионал қарор. Бу биз учун энг муҳим вазифадир. Шунинг учун қуршовга тушмаслик учун бошқа чизиқларга чекинишга қарор қилинди”, дейди Президент.

Шунингдек, Зеленский Украина учун муаммолар қуролнинг сунъий танқислиги – артиллерия ва узоқ масофали қуроллар туфайли юзага келганини қўшимча қилди.

“Бизнинг ҳаракатларимиз фақат қурол-яроғнинг кўлами ва етарлилиги билан чекланган. Аммо бу фақатгина бизга боғлиқ эмас. Авдеевкадаги вазият эса буни тасдиқлайди”, дейди Зеленский.

Маълумот учун, Донецкдан 15 километр узоқликдаги, жанговар ҳаракатлардан олдин 30 мингдан кам одам истиқомат қилган Авдеевка шаҳри учун жанглар бир неча ой давом этди. Россия армияси Авдеевкага 2023 йил октябрь ойида фаол ҳужум бошлаганди. 2024 йил 15 февралда рус қўшинлари Авдеевканинг асосий кириш қисмини эгаллаб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Донецк вилоятининг Авдеевка шаҳридан Украина қўшинлари олиб чиқилишини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Авдеевка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг