“Australian open-2022”. Амалдаги чемпион 3-босқичдаёқ мусобақани тарк этди
Спорт
−
21 Январь 2022
2621Япониялик теннисчи Наоми Осака теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг учинчи давра беллашувида АҚШ вакиласи Аманда Анисимовага мағлуб бўлди ва чемпионликни ҳимоя қила олмади.
2 соат 18 дақиқа давом этган баҳсда Анисимова рақиби устидан 4:6, 6:3, 7:6 (10:5) ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа Осака Австралия очиқ чемпионатида чемпионликни ҳимоя қила олмагани сабаб рейтинг очколаридан маҳрум бўлади ва WTA рейтингида ўз ўрнини бой беради. 24 ёшли Осака “Australian open”да икки марта (2019, 2021) ғалаба қозонган. Шунингдек, у икки марта “US Оpen” турнири бош совринини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада 60-рақам остида сараланган Анисимова чорак финал йўлида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Эшли Бартига қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, турнирнинг соврин жамғармаси 54 миллион АҚШ долларидан иборат. Ғолиб спортчи якунда 2000 рейтинг очкоси ва 2,2 миллион доллар мукофот пулини қўлга киритади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь