Аттракцион қулаши натижасида 14 нафар ўқувчи жароҳатланди
Олам
−
09 Декабрь 2019 13584 1 дақиқа
Мисрнинг Ал-Дақаҳлия вилоятидаги “Paradise” паркида аттракцион қулаши натижасида 14 нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланди. Бу ҳақда “Al-Masry Al-Youm” газетаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, мактаб 50 нафар боланинг дам олиши учун паркка тур ташкил қилган. Аттракционга 14 нафар бола чиққанда, у ағдарилган. Барча жабрланувчилар шифохонага олиб борилган.
“Жабрланганларнинг аҳволи барқарор. 9 нафар болага тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига кетишга рухсат берилди, икки нафари кўрикдан ўтказилпти, уч нафар ўқувчи эса жарроҳлик амалиёти учун шифохонага ётқизилди”, деган Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Саад Мекки.
Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь