Атрофимиздаги гўзаллик: 2024 йилда интерьер учун тренддаги 10 та товар
Бизнес
−
27 Август
3814Мода соҳасида бўлгани каби интерьер ечимларида ҳам ўзига хос трендлар мавжуд. Бугунги кунда декор танлашда ҳар бир элементнинг экологиклиги ва инновационлигига катта эътибор қаратилмоқда. Интерьер дизайнерлари ўз лойиҳаларида фаол қўллаётган ретро ва “сокин ҳашамат” услублари ҳамон долзарблигича қолмоқда. Сизлар учун уйингизда ўз ўрнини топиши аниқ бўлган ноодатий буюмларнинг кичик рўйхатини тайёрладик.
Ушбу мавсумда одатдагидек минимализм ва табиийлик урфда. Уларнинг уйғунлиги табиий материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи экологик йўналишга жуда мос келади. Бундай интерьерда жапанди ва бохо услубидаги безаклар, шунингдек, жонли ўсимликлар ажойиб кўринади.
2024-йилнинг асосий ранги – “Peach Fuzz” шафтоли ранги. У кийимларда ҳам, интерьерда ҳам фаол қўлланилмоқда. Бундан ташқари, уй декори учун майин ва илиқ, айниқса, асал, шоколад, лой рангларининг уйғунлиги актуал бўлиб қолмоқда. Хонага ранг қўшиш учун тўйинган яшил ва кўк рангдаги деталларни ҳам киритиш мумкин.
Уйга янги кўриниш тақдим этиш учун тўлиқ таъмирлаш шарт емас. Атиги бир нечта янги акцентлар қўшиш кифоя. Барча керакли нарсаларни вақт ва маблағни тежаган ҳолда маркетплейслардан топиш мумкин. Биз Ozon'да учратишингиз мумкин бўлган ўзгача декор буюмлари ғояларини тўпладик.
1. Деворга панно макраме – хона учун Скандинавия услубидаги ҳашаматли безак. Тўйларни безатиш учун ишлатиш, шунингдек, яқин кишига совға сифатида беришга жуда мос келади.
2. Ақлли қандил – овоз билан бошқариладиган светодиод чироқ бўлиб, у барча турдаги шифтларга, шу жумладан тортма шифтларга ҳам мос келади. Кайфиятга қараб ёруғлик тусини ўзгартириш, юлдузли осмон ёки милтиллаш функциясини ёқиш мумкин. Смартфонда илова орқали бошқарилади ва турли сценарийларни ишга тушириш имкониятига эга. Маркетплейсда исталган интерьерга мос келадиган турли моделлар тақдим этилган.
3. Ёғочдан ясалган чиқинди савати – замонавий дизайн ва табиий материалларни уйғунлаштирган минималистик интерьер детали. Эгилган қайин фанеридан ишланган. Энг муҳими, у жуда ноодатий кўринади!
4. Тошдан ишланган ваза – унинг нафис шакли функционаллик билан уйғунлашган. Бу нафақат махсус буюм, балки тирик ёки қуритилган гуллардан иборат гулдастани қўйиш мумкин бўлган амалий безак элементи ҳамдир.
5. Ёғоч массивидан ясалган журнал столи – дўстлар билан юмшоқ ёстиқлар билан қулай жойлашиб, чой маросимини ўтказиш учун идеал мос келади. Моделлар кўп: қорақайин, Карелия қайини, эман ва бошқалар.
6. Декоратив ёғоч парда – интерьер дизайнига ўтган ўн йилликларнинг визуал услублари қайтмоқда. Ретро услубидаги элементлар рақамли лампа даврига бўлган соғинч оҳангини қўшади.
7. Сервировка учун “Олтин барг” ликопчаси – сариқ металл деталлари интерьерни жонлантириш учун жуда мос келади. Ҳозирги кунда олтин, жез ва бронза трендда. Бундай ликопча нафақат функционал ва нафис, балки атрофга алоҳида урғу бериш хусусиятига ҳам эга..
8. Хушбўй саше – уйнинг шинамлигига нафақат чиройли ва функционал декор ҳамда текстиль буюмлари, балки севимли ифорлар ҳам керак. Бундай сашелар хушбўй ҳид уйнинг ҳар бир бурчагига етиб боришига ёрдам беради, шу билан бирга жуда экологик: улар махсус мойлар қўшилган 100% соя мумидан тайёрланади.
9. Ванна ва ошхона учун ретро услубидаги аралаштиргич – қадимий кўринишга эга инновацион қурилма. Бронза қопламали жездан ясалган ва премиум тоифадаги сантехникага киради. У идиш шаклидаги раковина ва ретро услубидаги ванна билан яхши уйғунлашади.
10. Печворк услубидаги плед – кўплаб ранг-баранг мато парчаларидан бўлган замонавий ва қулай ёпинчиқ. Ўзининг амалий ва ўзига хос дизайни билан ҳар қандай интерьерга ажойиб қўшимча бўлади. Ozon'да кўплаб ранглар ва шакллар тақдим этилган.
Ozon сайтида уй учун текстиль буюмлари, мебеллар, турли декор буюмлари ва ҳар қандай дидга мос келадиган бошқа зарур нарсаларни топиш мумкин. Бу ерда 20 дан ортиқ тоифада 370 миллиондан ортиқ товар номлари тақдим этилган, тематик тўпламлар ва чегирмалар саҳифалари мунтазам равишда янгилаб борилади. Масалан, ҳозирда деярли бепул берилаётган товарларни тугатиш акцияси давом этмоқда. Уйингиз кўринишини янгилаш ва трендда бўлиш учун Ozon'га ташриф буюринг!
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси